Хамес Европа футболига қайтишга қарши эмас: "Кўрамиз, ким менинг чап оёғимни хоҳларкин"

Alisher
11 май 2022, 14:20
Хавбек Хамес Родригес Европа футболига қайтишни хоҳлаётганини тасдиқлади.

"Реал", "Бавария" ва "Эвертон" собиқ ўйинчиси айни дамда Қатарнинг "Ал Райян" жамоасида ўйнамоқда.

"Тез орада трансфер ойнаси очилади. Қаерга чақиришса, ўша ерга бораман. Элитага қайтиш имконияти бор.

Кўрамиз, ким менинг чап оёғимни хоҳларкин", - дейди 30 ёшли колумбиялик.

Эслатиб ўтамиз, Хамеснинг "Ал Райян" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Win Sports TV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›