Халк ҳам дисквалификация қилинди
30 июн 2017 11:13
Янгиликлар
Халк ҳам дисквалификация қилинди
"Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Оскар ўз қилиқлари туфайли Хитой чемпионатининг 8 та ўйинига дисквалификация қилинганидан сўнг, шанхайликларнинг икки футболчиси - Халк ва У Лей мамлакат футбол ассоциациясига чақирилди.
Бу икки футболчига қўшилиб жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ҳам федерациянинг Пекиндаги қароргоҳига борди.
"Шанхай СИПГ" клуби матбуот-котиби учрашув "Хэнан Жиане"га қарши баҳсда (4:1) Халк томонидан кўрсатилган футболка туфайли эканлигини билдирди ва бошқа изоҳ бершини истамади.
Халк ўша учрашувда дисквалификацияга учраган Оскарни қўллаб-қувватлаш мақсадида футболкага "Ҳеч нима қилма, ҳеч нима гапирма" сўзларини ёзиб олган эди.
Хитойлик журналист Же Жи ўзининг "Твиттер"даги аккаунти орқали Андре Виллаш-Боаш, Халк ва Ву Леи иккитадан ўйинга четлатилганини маълум қилди.
Фикрлар