UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  12 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

"worldreferee.com" ҳакамларга қандай балл қўяди? Янгиликлар

"worldreferee.com" ҳакамларга қандай балл қўяди?

Ўқувчиларимиздан келиб тушаётган юқоридаги саволга аниқлик киритиш мақсадида, сайт фаолияти билан яқиндан танишдик.
Сайтда ҳакамларга баҳони мухлислар қўяди. Бу сайтда ҳар ким рўйхатдан ўтиши ва ҳакамлар бошқарган (ўзи кўрган ва кўрмаган) ўйинларга 10 баллик тизимда баҳо қўйиши мумкин. Битта ҳакамга берилган баллнинг йиғиндиси, овоз берган ўқувчи сонига бўлиниб, ўртача балл чиқарилади.

Буни истаган ўзбекистонлик ўқувчи амалга ошириши мумкин. Бу сайт ФИФА томонидан тан олинмаган. Масалан, Аргентина - Эрон учрашувидаги битта эпизод учун, эронлик ўқувчилар Мазичга 2 баҳо қўйиб ётишибди. Эронда бу борада қандай тажриба борлигини ҳаммамиз биламиз. Ёдингизда бўлса, 2011 йилнинг энг яхши голига Гейнрих ва эронлик футболчи даъвогарлик қилаётганди. ОФК сайтида ўтган сўровномада, бир кун ичида, эронлик фойдаланувчилар, 1 ўрин катта фарқ билан рақибларини ортда қолдирган Гейнрихни бир неча соат ичида ортда қолдириб юборган эдилар.

Шундай экан, бу сайтда ҳамюртимиз Равшан Эрматовни баллари юқорилаб кетса ҳам, пасайиб кетса ҳам, бунинг ФИФАга ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика