UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  0 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  10 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0

«Вулверхэмптон»га ўтган дарвозабон нега 11-рақамни олди? Янгиликлар

«Вулверхэмптон»га ўтган дарвозабон нега 11-рақамни олди?

АПЛга қайтган «Вулверхэмптон» ўз сафига Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиуни қўшиб олди.

Баъзида дарвозабонлар майдондаги ўйинчиларнинг рақамларини олишади. Масалан, Вивиано «Сампдория» сафида 2-рақамда ўйнаган. Тўпурар посбон Рожерио Сени эса 01 рақамида ўйнарди.

Руй Патрисиу эса янги клуби сафида 11-рақамни олди.


«Вулверхэмптон»да 1-рақам 15 йилдан буён жамоада ўйнаб келаётган Карл Икемега тегишли. Нигериялик футболчи сўнгги бор 2017 йил март ойида майдонга тушганди. Ўшанда унда оққон касаллиги аниқланганди.

2017/18 йилги мавсумда «Вулверхэмптон» чемпионшипда ғолиб бўлди ва АПЛга қайтди. Икеме фақат даволанди. Узоқ муддатли кимё терапиясидан сўнг Карл тузалди. Июль ойида у фаолиятини якунлашга қарор қилди.  


«Карл – ўтган мавсумдан бошлаб бизнинг илҳом паримиз, – дейди бош мураббий Нуну Эшпириту Санту. – У ўзининг қатъиятлиги билан бизга ишонч бағишлади. У бизнинг дўстимиз. У жамоага келиб йигитлар билан гаплашиб туради. Кучли эркак. Карлнинг ҳурмати учун 1-рақамни унга қолдирдик».

Руй Патрисиу клубнинг қарорини ҳурмат қилди ва ҳеч қандай муаммосиз бошқа рақамни олди, Буффон, Касильяс, Шмейхель каби машҳур дарвозабонлар Икемени қўллаб-қувватлашди.

Шанба куни Руй Патрисиу АПЛдаги биринчи ўйинида майдонга тушди ва «Эвертон» вакили Ришарлисондан иккита гол ўтказиб юборди (2:2).

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика