"Вулверхэмптон" кореялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи
04 авг 2022 10:38
Янгиликлар
"Вулверхэмптон" кореялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Вулверхэмптон" "Бордо"га форвард Хван Уй Жо бўйича таклиф берди.
Француз томони таклиф қилинган 3 миллион евро етарли эмас деб ҳисоблади, аммо музокаралар давом этади, сабаби 29 ёшли футболчи Премьер-лигада ўйнашни хоҳламоқда.
Кореялик футболчи ўтган мавсум "Бордо" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 2та ассист қайд этди.
Форварднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 7 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар