UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Войнески: "Менимча, учрашув ҳаками бугунги ўйинга мос савияда эмасди" Янгиликлар

Войнески: "Менимча, учрашув ҳаками бугунги ўйинга мос савияда эмасди"

Суперлиганинг 6-тури доирасидан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Саудия Арабистони ўтказилган ОЧЛдан қайтиб келганимиздан 3-4 кун ўтгач, майдонга тушиш қийин. Шунга қармасдан, ўйинни яхши руҳда бошладик. Тўпни ўзимизда назорат қилдик. Рақиб жамоа эса бир очко қўлга киритиш учун ташриф буюргани сезилиб қолди. Улар ҳимоявий ўйин намойиш этишди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу борада ишлашимиз керак. Менимча, учрашув ҳаками бугунги ўйинга мос савияда эмасди. Пенальти билан боғлиқ вазиятда ҳам ўйинни юқоридан томоша қилган ёрдамчим пенальти бўлгани ҳақида гапирди, лекин ҳали ўзим кўриб чиқмадим. Ўз навбатида, барчани Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Байрам бўлишига қарамай, сизлар бугун ҳам ишдасизлар, буни ҳурмат қиламан. 

- Ҳакамлик борасида мурожаат билан чиқиладими?

- Биринчи навбатда, ўйинни кўриб чиқишимиз керак. Агар биз ўйлаган ҳолатлар кузатилса, тегишли ташкилотга мурожаат қиламиз. Лекин мен натижа учун дод-вой қиладиган мураббий эмасман. Илк навбатда, ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз лозим. Даставвал ўз хатоларимизни таҳлил қиламиз, сўнгра бошқа вазиятларни кўздан кечирамиз. 

- Айни пайтда "Пахтакор"нинг асосий муаммоси нимада?

- Ҳозирда вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида муаммоларимиз талайгина. Масалан, ОЧЛда Эркиновда бир қанча имкониятлар юзага келиб, ундан фойдалана олмаганди. У эндигина 20 ёшни қарши олди, эҳтимол, 25 га кирганда, кўзи юмуқ ҳолда ҳам вазиятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин керакли даражага чиққунча кутишга тўғри келади. 

- Ўзбекистондаги шу кунгача бўлган фаолиятингиз давомида энг кучсиз нуқта сифатида ҳужумчиларни кўрсата оласизми?

- Голеадор ҳужумчиларни шакллантириш узоқ вақт давом этадиган жараён ҳисобланади. Агар хориждан жалб этиш керак бўлса, юқори савияли ҳужумчи олиб келиш керак. Шундагина маҳаллий ёшлар ундан ўрнак олган ҳолда ўйин жиҳатдан ўсиб бориши мумкин. Бироқ етарли савиядаги легионер бўлмаса, ундан нимадир ўрганиш қийин. 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика