UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  0 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1

Воҳид Зокиров: «Барчаси мухлислар учун» Янгиликлар

Воҳид Зокиров: «Барчаси мухлислар учун»

«Бунёдкор» мавсумдаги илк расмий ўйинни 17 февраль куни ўтказди.
«Қалдирғочлар» БААнинг «Ал-Жазира» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Мухлислар ўша ғалабадан хурсанд бўлишди, бундан ташқари ҳар бир мухлислар махсус байроқчалар тарқатиб чиқилди.

Аммо мухлисларда стадион вакилларига саволлар пайдо бўлгани барчага маълум.

Айнан шу сабабли «Бунёдкор» стадиони директори Воҳид Фарходович Зокиров билан яна учрашдик.

- Ўша куни ўйинга келган мухлисларнинг кўпчилиги стадионга кира олишмаган экан. Чипталар етмай қолгани айтилмоқда…
- Бу саволни ҳал қилдик. Навбатдаги ўйинда аншлагга тайёрмиз. Чипталар барчага етади. Яхшиси уларни вақтлироқ сотиб олиш керак. Кундан-кунга чипталар сони камайиб бормоқда.

- Ўйин куни касса олдида узун навбатлар кузатилди? Кассалар сонини кўпайтиришнинг иложи йўқми?
- Мумкин, шундай қилдик ҳам. Чипталар 24 февраль куни сотувга чиқди. Шанба кун, 27 февралдан бошлаб Қўйлик ва Чилонзор буюм бозорида, бундан ташқари талабалар шаҳарчасида кассаларимиз иш бошлайди.

- Баъзи мухлислар пластик карточкаларга фақат дарвоза ортидаги секторларга билет сотилганидан норозилар…
- Бу нотўғри маълумот. 17 февраль кунги ўйин учун дарвоза ортидаги секторлар учун умуман чипта сотмадик. Бизда секторлар бўйича чекловлар йўқ, ҳар қандай сектор учун пластик карточка орқали чипта сотиб олиш мумкин.

- Стадион олдидаги автомобиль тўхташ жойига машиналарда кира олишмаганига нима дейсиз…
- Мухлислар хавфсизлигини таъминлаш учун Чўпон-ота, ва Чилонзор кўчаларида ҳаракатни тўхтатишга мажбурмиз. Энди машинаси билан келган мухлислар Чилонзор кўчасидаги масжид олдидан кириб ўз уловларини тўхташ жойига қўйишлари мумкин. Бунинг учун янги кўприк қурилди.

- «Чилонзор» метро бекати ёнида кассаларни ишга тушурса бўлмайдими?
- У ерда барчаси жойида. «Чилонзор» бекати ёнидаги чиптахоналар ишламоқда. Айтганча ўша ерда ҳам каттагина автомобиль тўхташ жойи бор.

- Кассаларнинг иш графиги қандай?   
- Барча кассаларимиз 09:00 - 19:00гача ишлайди. Имкон қадар чипта олишни ўйин кунига қолдирмаган маъқул.

- «Ал-Жазира»га қарши ўйиндан олдин мухлисларга юбилей байроқчаларини тарқатишди. Бу сафар ҳам шунга ўхшаш нарса кутсак бўладими?
- Албатта, бу мухлисларга манзур бўлганини эшитдик. Бу сафар ҳам байроқлар бўлади. Бундан ташқари томошабинларни сюрпризлар кутмоқда.

- Мухлисларга тилакларингиз…
- Барчамиз футболдан лаззат олишни истаймиз. Мухлислар чиройли ўйин кўриб дам олишни исташади. Жамоамизга омад тилайман. Умид қиламанки, ўйин тугагач барча ташкилотчилик ва ўйин натижасидан хурсанд бўлади.

Омонбой Тўхтамирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика