

- Учрашув яхши ўтди. Майдоннинг ҳолатини айтмаса, ўйин қизиқарли кечди. Дастлабки беш дақиқада гол ўтказиб юборганимиз якунда панд берди. Ундан кейин мезбонлар дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Айтиш керак, "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Рақиб сафида яхши ҳужумчи ва ярим ҳимоячилар борлиги кўриниб турибди. Ўзимизнинг жамоа ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар 8:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўзларини бўш қўйворгани йўқ. Мағлубиятнинг сабаби бу эмас. Шунчаки, ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Шогирдларим эса, баҳсдан-баҳсга ўз ўйинларини яхшилаб боришмоқда, - дейди Холбоев.



