UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

​Воҳид Холбоев: "Уйдаги баҳслар осонроқ ўтади" Янгиликлар

​Воҳид Холбоев: "Уйдаги баҳслар осонроқ ўтади"

Ўзбекистон Про-лигасининг 19-тури доирасида "Ифтихор" (5:1) жамоасига қарши учрашувдан кейин "Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бир ойдан кейин биз кутган онлар бошланди. Бунгача Дукентда яхши тайёргарликлар олиб бордик. Кўплаб синов-назорат учрашувларида қатнашдик. Шундан кейин футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муаммо бўлиб турганди. Баҳс ўз майдонимизда ўтишини ҳисобга олсак, йигитларни бунга бошқачароқ тайёрлаш керак эди. Уйда ўйнагандан кейин албатта, ўйинни кўргани стадионга мухлислар келади. Айтмоқчиманки, ўз майдонида ўтадиган баҳслар нисбатан осонроқ бўлади. Бундан олдинги турда шу жамоага сафарда мағлуб бўлгандик. Унда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. 

Узоқ вақт ўйинларда танаффус бўлганидан кейин, барча футболчилар бир хилда тайёр бўлмайди. Барчанинг организми хар ҳил. "Ифтихор" ҳам ёмон жамоа эмас. Рақиблар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Аммо, биз бугун рақибдан кўпроқ гол урдик. Чиройли ўйнаб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман", - деди Воҳид Холбоев.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика