UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  2 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги муаммони айтди Янгиликлар

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги муаммони айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 9-тури доирасида "Лабса" - "Нурафшон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин бўлди. Гол бўлган вазиятда ўзимиз хато қилдик. Дарвозабонимиз тўпни ушлай олмай қолди ва ҳимоячиларнинг тартибсиз ҳаракатлари эвазига тўп дарвозамизга кириб кетди. Шундан кейин ҳам жамоамизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмадик, ҳатто "жинни тўп" ҳам дарвозага киришни истамади. Бироқ шуни кўрдимки, йигитларда ўсиш бор, ўйиндан ўйинга ҳаракатлари кучаймоқда.

- Қизил карточка ва ҳакамлик борасида нималар дея оласиз?
- Агарда ҳакамлар бизни "ўлдириб" ташлаганида айтардим. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Қизил карточка ҳам ҳақли берилди. Бугун ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди. Аммо айта оламанки, кейинги учрашувдан олдин катта йўқотишга учрадик. Фарруҳ Шотурсунов - жамоа етакчиси. Унинг атрофида ўйинни қураётгандик. Энди кейинги баҳсда, "Лабса"га қарши уй учрашувимизда Фарруҳсиз ҳам ўйнай олишимизни кўрсатамиз.

- Ушбу учрашувда жамоангизнинг энг яхши футболчиси деб кимни айта оласиз?
- Бугун ҳимоячимиз Абдурасул Комилов яхши ўйин намойиш этди. Умуман олганда, Шотурсуновни ҳам, Мурод Ражабовни ҳам энг яхшилари деб айта оламан. Бироқ бугун Абдурасул ҳар доимгидан ҳам ишончли ўйин кўрсатди.

- Жамоадаги муаммолар қандай?
- Бизда ўйин сифати ҳам яхши. Йигитлар барқарорликни намойиш этишмоқда. Деярли барча учрашувларда устунликка эга бўляпмиз. Муаммо шундаки, биз вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- Биринчи давра якунланди. Илк даврадаги энг қийин ўйин деб қайси учрашувни айта оласиз?
- Сафардаги учрашувлар унчалик қийин ўтмаяпти. Юқорида айтганимдек, деярли барча учрашувларда ташаббусни ушлаб тура оляпмиз. "Зомин"га қарши ўтган ўз майдонимиздаги баҳс биринчи даврадаги энг қийини бўлди дея оламан. Ўшанда жуда қийналгандик. 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, гол ўтказиб юбордик. Кетма кет вазиятлар яратиб ҳам, рақибни қамал ҳолатига солиб қўйиб ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишни уддаламагандик.

- "Нурафшон"да молиявий ҳолат қандай? Бу лойиҳа кейинги мавсумда йўқолиб қолмайдими?
- Худо хоҳласа, бундай бўлмайди. Айни дамда барчаси жойида. Ўтган йили жамоа Асқар Жадигеров, Давлет Ильясов бошқарувида муносиб қатнашди ва лигада биринчи ўринни эгаллашган эди. Бу мавсумда эса айнан улар "Нурафшон"нинг Про-лигада қатнашишида бош-қош бўлишди. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Аҳмедов Баҳодир Маджитович ҳамда клубнинг молиявий масалаларини ҳал этишда баҳоли қудрат ёрдам бераётган Рустамов Одилжон Бакиевичга ўз миннатдорлигимни билдираман. Улар ва яна бир қанча инсонлар туфайли Тошкент вилоятида яхши жамоа шаклланди. Иккинчи даврада ҳам шундай ўйин намойиш этиб, "Б" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, "А" гуруҳига йўлланма олишни ўйлаяпмиз.

Умуман олганда, барчаси дастур асосида кечмоқда. Шундай инсонлар клубни ташкил қилишди ва жамоанинг ривожланиши учун барчасига тайёр. Умид қиламан, жамоа узоқ йиллар давомида йўқолиб қолмайди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика