UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  0 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  2 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  30 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди Янгиликлар

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб ёмон жамоа эмас. Бекорга улар гуруҳнинг юқори ўринларида юрмаябди. Бухорода биз бундан-да яхшироқ ўйнагандик, нисбатан осонроқ бўлганди, кўплаб вазиятлар яратгандик.

Иккинчи бўлимда ғалати ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Ҳужумчиларимиз ёшлик қилди барибир, агар тажрибали, ёши катта футболчилар бўлганида хатоларни кечиришмасди. Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти.

Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар деган тушунча бўлмаяпти. Шу боисдан барча учрашувларда икки томоннинг ҳам имкониятлари тенг баҳоланмоқда. Асосийси футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини бажара олишса, барчаси яхши бўлади.

Фарруҳ Шотурсуновнинг йўқлиги билинди. Ўтган ўйинга қараганда камроқ ҳужумлар уюштирдик. У ва Мурод Ражабов биргаликда марказни ўз қўлларига олишганди. Аммо Фарруҳ йўқлиги сабабли ўйинимизда узилишлар юзага келди.

Ҳа, охирги ўйинлар қизил карточкамиз кўпайди. Футболчилар ўзларини боса олишмаяпти. Руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришмаяпти. Ўйлайманки, буни тузата оламиз.

Рақиблардаги энг ожиз нуқта - дарвозабон эди. Футболчиларимга кўп айтаман, қулай нуқта бўлса дарвозага зарба бериш керак. Бироқ улар телевизорда кўрганини қилишни исташади. Охиригача бориб, чизиқнинг устидан гол ургиси келади. Аммо бу каби дарвозабонларга узоқдан зарба бериб туриш керак.

"Лабса"га омад тилайман", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика