UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  0 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  4 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  0 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  4 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  51 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  11 14:29МЮ Каземирога клуб топди   2 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  7 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  8 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  37 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0 10:42Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди  8

Воҳалик футбол ишқибозлари “Марказий”да “Насаф” иштирокидаги кетма-кет икки ўйинга гувоҳ бўлишади Янгиликлар

Воҳалик футбол ишқибозлари “Марказий”да “Насаф” иштирокидаги кетма-кет икки ўйинга гувоҳ бўлишади

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган 16-тур доирасидаги учрашувда “Насаф” жамоаси сафарда “Андижон” жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ғалаба “Насаф” жамоасини турнир жадвалида бир поғона юқорилашига ёрдам берди.

Энди навбат 17-турга, ушбу турда “аждарлар” Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. Мухлисларнинг ёдида бўлса, “Насаф” айнан ушбу жамоадан жорий чемпионатимизда илк аламли мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кончилар фойдасига 2:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Мана энди бу жамоа 8 август шанба куни “Насаф”нинг меҳмони бўлади. Учрашув ҳар қачонгидан муросасиз кечиши ҳозирдан маълум, чунки Игорь Шиквирин шогирдлари кеча бўлиб ўтган ўз майдонидаги учрашувда “Пахтакор” жамоасидан мағлубиятга учради. “Насаф” эса, ҳаммага маълум ўз мухлислари олдида ҳар қандай жамоага қарши кучли ўйин кўрсатади.

Орадан тўрт кун ўтиб, яна “Марказий” стадионда мухлислар энди Ўзбекистон Кубоги -2015 нинг ярим финалининг дастлабки учрашувига гувоҳ бўлишади. Рақиб – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлади. Бу учрашув деярли финалга тенг ўйин бўлишини тахмин қилса бўлади. Зеро ҳар иккала жамоа Кубок учун курашда давом этиши учун бор кучларини дастлабки ўйиндаёқ намойиш қилиши турган гап. Учрашув 12 август чоршанба куни бўлиб ўтади.

Севимли “Насаф” жамоамизга ушбу ўйинларда ҳар қачонгидан мухлисларнинг далдаси керак бўлади. Иккала ўйин ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун мухлисларни фаолроқ бўлишга чақириб қоламиз. Сиздан биргина стадионга келиб ўйиннни томоша қилишингиз сўралади, холос.

Келинг азиз футбол мухлислари воҳамиз бош жамоаси – “Насаф”ни қўллаб-қувватлайлик ва ғалабаларини бирга нишонлайлик!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика