UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Водий футболи. "Қўқон-1912" - "Олмалиқ" учрашуви учун чипталар сотувга чиқди Янгиликлар

Водий футболи. "Қўқон-1912" - "Олмалиқ" учрашуви учун чипталар сотувга чиқди

25 ва 26 август кунлари олий лиганинг 20-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.
"Навбаҳор": "Сўғдиёна"га қарши ўйинига оид фактлар

1- Даврон Файзиев шогирдлари бу йилги Ўзбекистон чемпионатида биринчи маротаба 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, жиззахликлар барча аввалги 4 ғалабасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишмаган.
2- "Навбаҳор" икки йил аввал ҳам "Сўғдиёна" майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин иккинчи маротаба жорий мавсумда 8 баллдан кам бахо олди. Ушбу мавсум мазкур рефери бошқарган ўйинларда "Навбаҳор" иккинчи бор рақибига енгилди.
3- "Лочинлар"нниг иккинчи даврадаги уч ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.
4- Тўртинчи бор Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида футболчиларимиз майдонни голсиз тарк этишди. Шунингдек бош ҳакам Владислав Цейтлин "Навбаҳор" иштирокидаги жорий мавсумда тўртинчи ўйинни бошқарди.
5- Бешинчи маротаба ўзаро ўйинлар тарихида Жиззахда "лочинлар" икки тўп фарқи билан имкониятни бой беришди. Уч маротаба 3:1 (1993, 1998, 2002) ва икки бор 2:0 (2013, 2015) ҳисоби кузатилган. Шунингдек "Сўғдиёна" олий лигада ўзининг бешинчи ғалабасини қўлга киритди.
6- Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов амалдаги мавсумда ушбу учрашувдан сўнг ўтказиб юборган голлари сони олтитага етди.
7- Сафар ўйинларидаги мағлубиятлар сони еттитага етди.
8- Жорий мавсум чемпионатда саккизинчи бор мағлубиятга учрадик.
9- Улуғбек Бақоевга олий лига ушбу мавсумида тўққизинчи маротаба сариқ карточка кўрсатилди.
10- Владислав Цейтлин 9 балл олмаганига 10 ўйин бўлди.
11- Жамоамизнинг 11 ўйинлик голли серияси Жиззахда поёнига етди.


"Қўқон-1912": "Олмалиқ" билан ўйин чипталари сотувга чиқди

"Қўқон-1912" - "Олмалиқ" уйини учун мўлжалланган чипталар сотувда чиқарилди. Чипталар 2 хил тоифада булиб, 5000 ва 10 000 сумдан уйингоҳ кассаларида сотилмокда.

Учрашув 26-август чоршанба куни соат 17:00да Қўқон шаҳридаги "Марказий" уйингохда бошланади.

Эртага эса соат 16:00 да ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Барча мухлисларни ўйингоҳимизга таклиф этиб қоламиз.


"Нефтчи": Муборакда охирги тўрт ўйинда тўрт бор ютқазганмиз

Олий лиганинг 20-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.

Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 14та учрашувнинг 8тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган. Муборакда ўтган охирги тўрт ўйинда "Нефтчи" тўрт бор мағлуб бўлган.


"Андижон": Бухорода охирги уч ўйинда гол ура олмаганмиз

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби 20-турни сафарда "Бухоро"га қарши ўтказади.

“Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларнинг 12тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 7та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. “Андижон” бу жамоа майдонидан фақат бир марта (2008 йил) ғалаба билан қайтган. Охирги уч ўйинда "бургутлар" Бухорода умуман гол ура олишмаган.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика