UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  79 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  23 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

"Водий футболи": Фёдоровнинг Исмоилов ҳақидаги фикрлари Янгиликлар

"Водий футболи": Фёдоровнинг Исмоилов ҳақидаги фикрлари

Водий клублари 21-турда 3та ғалабага эришишди.

"Қўқон-1912": "Бухоро"га қарши тайёргарлик бошланди

Олий лигада жўжани санайдиган паллага етиб келди. Энди йўқотилган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Шу боис бу ёғига ўйинлардаги шиддакорлик ошишига шубҳа йўқ.

“Қўқон-1912” жамоаси вакиллари ҳам шуни тўғри англаган ҳолда машғулотларга зўр беришган. “Машъал” устидан қозонилган ғалабадан кейин футболчиларга бир кунлик таътил берилгани боис кеча футболчилар дам олишди. Бугундан эса олдинда турган муҳим баҳс – “Бухоро”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик бошлаб юборилди. Рустам Абдуллаев шогирдлари Бухородан ҳам ижобий натижа билан қайтиш учун астойидил тер тўкишмоқда. 


"Нефтчи": Андрей Фёдоровнинг Мурод Исмоилов ҳақидаги фикрлари

Андрей Фёдоров "Нефтчи" бош мураббий Мурод Исмоилов ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

"Наманганда бўлиб ўтган асабий учрашувдан кейин, бош мураббий ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорларнинг таҳшисига асосан, учрашув пайити жамоа билан бирга бўлиши мақсадга мувофиқ эмаслиги маслаҳат берилди. 

Мана ўшандан бери Мурод Исмоилов машғулотларда фаол иштирок этсада, учрашув пайти жамоа билан бирга эмас. Мен мана шу қисқа давр ичида захира зриндиғида ўтирган ва жамоа ўйинини бошқарган бош мураббийга қанчалик қийинлигини тушиниб етдим. Ўйин пайти бир томондан майдонда бўлаётган кескин  кураш таъсир қилса, иккинчи  томондан, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари-ю, баъзи бир бир ишқибозларнинг ўйламай қичқирган гаплари, ҳақоратлари ҳар қандай темир асабни ҳам эритиб юборади. 

Мурод эса барча ҳайқириқларни юракка яқин олади ва оқибатда асбийлашиб кетади. Умид қиламизки, кейинги ўйинларда, агар шифокорлар изин берса, Мурод Музаффарович мураббийлар штабидаги ўз ўрнини эгалайди", - дейди Фёдоров.


"Навбаҳор": Кетма-кет учинчи мағлубият

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 21-турни Самарқандда "Динамо" клубига қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, жамоа олий лигада кетма-кет учинчи бор мағлуб бўлди. Ўтган турларда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа "Бунёдкор" (0:1) ва "Сўғдиёна" (0:2) билан баҳсларда имкониятни бой берганди. 

Иккинчи давранинг дастлабки учта ўйинида ютқазмаган "лочинлар" кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлишди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика