UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

"Водий футболи": 4та клубнинг сентябрь ойидаги ўйинлари ҳақида Янгиликлар

"Водий футболи": 4та клубнинг сентябрь ойидаги ўйинлари ҳақида

Водий клублари қисқа танаффусдан унумли фойдаланишмоқда.

"Нефтчи": Сентябрда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" билан ўйнаймиз

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" навбатдаги турда Жиззахда "Сўғдиёна" клуби меҳмони бўлади. Сўнгра фарғоналиклар ўз мухлислари қаршисида "Бунёдкор"ни қабул қилишади. 25 сентябрда жамоа Самарқандда Баҳром Ҳакимов бошқараётган "Динамо" клуби синовидан ўтишади. 24-турни "Нефтчи" ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказади.


"Қўқон-1912": "Машъал", "Бухоро", "Қизилқум", "Шўртан" билан ўйнаймиз

21-турда "Қўқон-1912" ўз майдонида "Машъал" билан ўйнайди. Кейинги турни Рустам Абдуллаев шогирдлари сафарда чемпионат аутсайдери "Бухоро" клуби меҳмони бўлишади. 23-турни жамоа Қўқонда "Қизилқум"га қарши ўтказади. Ниҳоят 24-турда қўқонликлар Ғузорда "Шўртан" билан тўқнаш келади.


"Навбаҳор": Бу ойда водий дербисида ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 21-турни "Динамо"га қарши сафарда ўтказади. Кейинги турни жамоа ўз уйида "Пахтакор"га қарши Наманганда ўтказади. 23-турни "лочинлар" Қаршида "Насаф" клубига қарши ўтказишади. Навбатдаги баҳсни "Навбаҳор" ўз уйида водий дербиси доирасида "Андижон"га қарши ўтказади.


"Андижон": Сентябрда "Локомотив"ни қабул қиламиз

Янги мураббий бошчилигидаги "Андижон" 12 сентябрь куни ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади. Кейинги турни "бургутлар" Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказишади. 25 сентябрь куни жамоа "Локомотив" билан Андижонда ўйнайди. Кейинги турни Сергей Ковшов бошчилигидаги жамоа "Навбаҳор"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика