UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  21 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

"Водил" клуби устози: "Сафардаги учрашувда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик" Янгиликлар

"Водил" клуби устози: "Сафардаги учрашувда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик"

Фарғона вилояти биринчилиги 4-туридан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари”(Ёзёвон) - “Водил” (Фарғона тумани) (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги рақибимиз Про-Лига мусобқаларида иштирок этган ва яхши шаклланган жамоа эди. Жамоа бошқарувидаги Салимжон Зокиров ҳам бир неча йиллик тажрибага эга мураббий ҳисобланади. Бугун қийин ўйин ўтказдик. “Ёзёвон-Лочинлари” агар шундай ўйин намойиш этса, мавсум якунида пешқадамлар сафида бўлади. Бугун астойдил ҳаракат қилдик, жамоамиз янги ташкил этилди, ўйиндан-ўйинга шаклланиб бормоқдамиз.

Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Танаффус вақтида шогирдларимга футбол ўйнаш кераклигини, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини, 3:0 ютқазиб туриб, якунда ютиб кетган жамоалар борлигини тушунтирдим. Футболчиларимиз иккинчи бўлимда ҳисобни 3:3 кўринишига келтиришганди, афсус ўйин сўнгида яна гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда сафардаги учрашувда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик деб ўйлайман, барчага раҳмат – дейди Шуҳрат Абдураҳмонов

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика