UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  0 07:22Бугун ФИНАЛ  2 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  11 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  7 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  60 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0

"Водий футболи". Водий клублари 13-турга тайёрланишмоқда Янгиликлар

"Водий футболи". Водий клублари 13-турга тайёрланишмоқда

Олий лигада иштирок этаётан водий клублари кейинги турга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
"Навбаҳор": Жамоа "Қизилқум" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг навбатдаги тури учун тайёргарликни давом эттирмоқда. 18 июнь куни Навоийда "Қизилқум"га қарши кечадиган баҳс "лочинлар" учун жуда муҳим ҳисобланади.

Раҳматулло Бердимуродов жамоа машғулотларига қўшилган. У жароҳатини даволаб енгил машқларни бажармоқда. Таркибда бошқа йўқотишлар йўқ.


"Андижон": "Бунёдкор" билан баҳс бир кун кеч бўлиб ўтади

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви тақвим бўйича 19 июнда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ "Бунёдкор"нинг кўплаб футболчилари терма жамоага жалб этилгани боис ПФЛ ўйинни 20 июнга кўчирди.


"Нефтчи": Мурод Исмоилов ва Тохир Кападзе Ахрол Иноятовни табриклашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ўзбек футболи фахрийси, Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар Қўмитаси раиси — Ахрол Иноятовнинг 70 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Нефтчи” вакиллари - Тохир Копадзе, Мурод Исмоилов ҳам иштирок этиб Ахрол Иноятовни туғилган кун билан табриклашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика