UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

"Водий футболи": "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият Янгиликлар

"Водий футболи": "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.

"Андижон": "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқаздик

“Андижон” жамоасини Тошкентда ўтказаётган тайёргарлиги давом этмоқда. Жамоа кеча “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйинда Эдгар Гесс бошчилигидаги жамоа 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ягона голни Анвар Бердиев пенальтидан собиқ жамоаси дарвозасига урди.

Бугун "бургутлар" “Олмалиқ” ўринбосарлари билан куч синашади. Учрашув соат 18:00да Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтади. 26 июль куни эса Дукентда “Динамо” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.


"Навбаҳор": "Динамо" билан дуранг

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби кеча Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шаҳбоз Эркинов ва Роббим Ҳасанов самарқандликлар дарвозасини ишғол қилишди. Таркибда Акмал Ортиқов, Алибобо Раҳматуллаев, Наврўз Алимов каби янги футболчилар майдонга тушишди.

Энди "лочинлар" 26 июль санасида эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан куч синашади.

"Навбаҳор" - "Динамо" 2:2
Голлар:
Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов - Ҳамдамов, Магеррамов
Учрашувда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамсиддинов (Раҳматилло Бердимуродов), Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов (Ғайрат Жўраев), Шаҳбоз Эркинов, Алибобо Раҳматуллаев (Наврўз Алимов).


"Қўқон-1912": Ҳайдаров, Нурбоев, Қобилов ва Комилов билан шартнома тузилди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа сафида кўрикда бўлган қозоғистонлик Александр Киров тиббий кўрикдан ўта олмай ўз юртига қайтиб кетди.

Отабек Ҳайдаров, Айбек Нурбоев (иккиси "Нефтчи"), Суҳроб Қобилов ва Илҳом Комиловлар (иккиси "Сўғдиёна") иккинчи даврани “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика