UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди Янгиликлар

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Водий футболига оид бугунги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.
"Андижон": Абдумалик Абдуллаев: "Собиқ жамоамга қарши баҳсда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан"

Хабар қилганимиздек, 16 май куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўладилар. Яъни “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мазкур дербига “Андижон”нинг тайёргарлиги жиддий давом этмоқда. Бу йил “Андижон” сафида тўп сураётган футболчилар орасида “Навбаҳор”нинг собиқ ўйинчилари ҳам бор. Санжар Асқаралиев ва Абдумалик Абдуллаев ўз вақтида “Навбаҳор”да фаолият олиб боришган. Айниқса, Абдуллаев бу йил андижонликлар таркибига қўшилгунига қадар фақат “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келган. Собиқ жамоасига қарши ўйинга ҳужумчи ўзгача руҳда тайёргарлик кўрмоқда.

- Дерби учрашувлари доим қизиқарли, шиддатли ҳамда курашларда бой тарзда ўтади, - деб сўзини бошлади Абдумалик Абдуллаев. - Илгари “Навбаҳор” сафида “Андижон” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши дерби баҳсларида майдонга тушганман. Мана энди собиқ клубимга қарши ўйнашга тайёргарлик кўряпман. Бу ўйинда ўзимни кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Чунки дерби ўйинида ҳар қандай ҳужумчи гол уриб жамоасига ғалаба келтиришни хоҳлайди. 16 май куни жуда қизиқарли ўйин бўлади.

"Қўқон-1912": "Шўртан" билан ўйинга чипталар сотувга чиқди

Хабарингиз бўлса керак, "Қўқон-1912" келаётган шанба оқшомида "Шўртан"ни қабул қилади. Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган мазкур учрашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. "Қўқон-1912" - "Шўртан" ўйини 16 май куни соат 17:00 да бошланади. Айтиш лозимки, чипталар бугундан сотувга чиқди.Нархлар одатдагидек икки хил бўлиб, 5000 ва 10000 сўмдан қилиб баҳоланган. Сиз чипта олмадингизми? У ҳолда шошилинг.


"Нефтчи": Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Олий лига 9-тури доирасида пешқадам "Нефтчи" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Учрашув 16 май санасида “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Маълумки, фарғоналиклар йил бошида “шерлар”дан Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев ва Абдуллоҳ Олимовларни ижарага олган эди. “Нефтчи” матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу футболчиларнинг ижара шартномасида “Пахтакор”га қарши майдонга тушмасликлари кўрсатилган. Яъни, ҳар икки клуб шундай келишган. Демак, шанба кунги учрашувда бу ўйинчилар “Нефтчи” сафида ўйнамайдилар.

“Нефтчи” футболчилари Тошкентга етиб келишди ва “Роҳат” меҳмонхонасига жойлашишди. Мурод Исмоилов ўз шогирдлари билан бугун кечқурун Чилонзордаги “Пахтакор”га қарашли сунъий майдонда енгил машғулот ўтказади.

“Навбаҳор”: Азамат Бобожонов машғулотларга қайтди

Ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов йил бошида “Навбаҳор”га ўтган эди. Қишки йиғин давомида олган жароҳати туфайли ўйнай олмаётган футболчи машғулотларга қайтди. Унинг қачон майдонга туша олиши маълум эмас. Ярим ҳимоячи бу мавсум Олий лигада ҳали ўйнамаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика