UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  38 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин Янгиликлар

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.

"Навбаҳор": Алибобо Раҳматуллаев иккинчи даврада Наманганда ўйнашга яқин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби иккинчи даврага тайёргарлик доирасида "Шўртан"га қарши ўйин ўтказди. Ушбу учрашувда "Бухоро" ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев "лочинлар" сафида майдонга тушди. Агар футболчининг ҳаракатлари Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келса у иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказади.


"Андижон": Тошкент йиғини тугади

"Андижон"нинг Тошкентда олиб борган ўқув-машғулот йиғини ниҳоясига етди. 20 июлдан 26 июлгача андижонликлар пойтахтда шуғулландилар. Йиғиннинг сўнгги кунида жамоа “Динамо”га қарши майдонга тушди.
 
Дукентда бўлиб ўтган бу учрашувда “Андижон” рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иброҳим Отахонов, Темур Васильев ва Анвар Бердиев самарқандликлар дарвозасини ишғол этишди.
 
“Андижон” таркиби: Геннадий Мошняга, Умрилло Рамозонов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Темур Васильев, Предраг Вуйович, Анвар Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Асқаралиев, Лочин Солиев, Иқбол Акрамов, Шукур Жумабоев, Абдумалик Абдуллаев, Турсунбой Хусанов, Хондамир Юлдашев.
Голлар: Отахонов, Васильев, Бердиев (пенальти).

Ушбу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Энди жамоамиз тайёргарликни Андижонда давом эттиради.


"Нефтчи": Олимпиячилар сафга қўшилишди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби иккинчи даврага тайёргарликни Қиргулидаги базада давом эттирмоқда.

Мурод Исмоилов жамоасига ҳужумчи Отабек Исроилов келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Кеча жамоа сафига Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашган футболчилар Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов ва Мурод Бобожонов қайтиб келишди.


«Қўқон-1912»: Тошкент шаҳрида фарм-клуб очилди

Фарм-клубда 1998-2000 йилларда туғилган болалар Тошкент шаҳар биринчилигининг 2-лигасида тўп тепишади. Бу жамоага истеъдодли ешлар мураббийи Фарҳоджон Раҳимбердиев устозлик қиладиган бўлди. Жамоа машғулот ва уй ўйинларини ўтказиши учун Тошкент тўқимачилик комбинати ўйингоҳи ижарага олинди. Фарм-клуб очишдан мақсад «Қўқон-1912» жамоасиги янги футболчиларни тарбиялаб етказиб беришдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика