UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 00:00ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" (матнли трансляция)  63 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  20 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади Янгиликлар

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун водий дербиси

Бугун олий лигада 11-тур баҳсларига старт берилади. Мазкур турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири Андижонда бўлиб ўтади.

Водий дербисида бугун “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашишади. Тўғри, айни пайтда фарғоналиклар мусобақа жадвалида юқори ўринларда, андижонликлар пастки поғоналарда бўлишига қарамай, дерби барибир кескин ўтади. Шу боис бугунги ўйинга қизиқиш юқори. Қолаверса, бугун “Соғлом авлод” стадионига фарғоналик минглаб мухлисларни ҳам келиши кутилмоқда. Айни дамда футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва бугунги баҳсга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашув соат 17:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ёшлари ўз майдонида "Навбаҳор" ўринбосарларини қабул қилади. Чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётган ёшларимиздан бугун ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттиришларини кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз ўйин "Марказий" стадионда соат 16:30да старт олади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


“Нефтчи”: Ўйиндан олдинги машғулот “Истиқлол” стадионида ўтказилди

Олий лига 11-турида “Нефтчи” жамоаси “Андижон” меҳмони бўлади. Водий дербиси бугун 17:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўйиндан олдинги машғулотни кеча 10:00 да “Истиқлол” стадионида ўтказишди. Жароҳати бор Жавоҳир Расулов ва дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган Шукурали Пўлатовлардан ташқари барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.


“Навбаҳор”: Дербига тайёргарлик жиддий

Олий лига 11-турида яна бир водий дербиси бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Наманганликлар бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Асосий таркиб бугун ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “Марказий” стадионда машғулот ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика