

Влахович клуб билан яна 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишга яқин, унинг маоши бонусларсиз 3 миллион еврони ташкил этади.
"Фиорентина" шунингдек ўйинчининг агенти билан битимда 70 миллион евролик товон пули бўлишини муҳокама қилмоқда.
Душан ўтган мавсум "Фиорентина" таркибида А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 3та ассист қайд этди.



