Владимир Маминов: Почта орқали "Рубин"дан бўшатилганимни хабар қилишди"
30 май 2014 21:33
Янгиликлар
Владимир Маминов: Почта орқали "Рубин"дан бўшатилганимни хабар қилишди"
"Рубин" жамоаси бош мураббийи Владимир Маминов клубдан қай тарзда бўшатилганини айтиб берди.
"Ҳозирда Россияда эмасман. Менга ўғлим қўнғироқ қилиб уйга хат ташлаб кетишганини айтди.
Мен эса ундан ушбу хатни ўқиб беришини сўрадим. Хабарни эшитганимдан сўнггина мени истеъфога чиқаришганини тушуниб етдим.
12 июндан сўнг Казанга бориб ушбу масалани хал қиламан", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси.
Фикрлар