UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  8 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Владимир Бубанья: “Финални кўтаринки кайфият билан кутяпман” Янгиликлар

Владимир Бубанья: “Финални кўтаринки кайфият билан кутяпман”

Ўзбекистон Кубоги финалига 4 кун қолди.

 Ҳамманинг эътибори 5 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Андижон” иштирокидаги тарихий учрашувга қаратилган. 

“Бургутлар”нинг бўлажак муҳим беллашувга тайёргарлиги режа асосида олиб борилмоқда. Эътиборлиси, “Андижон”да тўп сураётган сербиялик легионер Владимир Бубанья 2018 йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Қизиғи, айнан Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бу ишни уддалаган ва у “Андижон”да Ўзбекистон Кубогини ютган ягона футболчидир. 

Ҳозирда ушбу ўйинчи яна бир бор ва бу сафар “Андижон” билан бирга “Истиқлол” стадионида Кубокни ютишни асосий мақсад қилиб қўйган. 

Владимир ҳал қилувчи баҳс олдидан клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Сиз “Андижон”даги Ўзбекистон Кубогини ютган ягона футболчисисиз. 2018 йили Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ОКМК таркибида “Пахтакор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Ўшанда ҳамма “Пахтакор”нинг ғалабасига ишонганди. Орадан 6 йил ўтиб сиз яна ўша “Истиқлол”да, яна Кубок финалидасиз. Тарих такрорланяпти...

- Ҳа, мен 2018 йилги финалда ўйнагандим. Мен учун бу ўша пайтдаги энг муҳим ўйин эди. Чунки биринчи марта финалда ўйнаётгандим. “Пахтакор” ўшанда ниҳоятда кучли жамоа эди. Лекин ўшанда ҳеч ким бизнинг ғалабамизни кутмаганди. Бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва биз ўша ўйинни ютгандик.

- “Андижон” билан бу йил Ўзбекистон Кубоги мусобақасига илк бор киришганингларда финалгача етиб келишингизга қанчалик ишонгандингиз?

- Ҳар биримиз футболда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Шу сабабли мен ҳам бунга ишонганман.

- Финал олдидан нималарни ўйлаяпсиз?

- Ишонаманки, стадион мухлислар билан тўлади ҳамда водийда байрам бўлади. Бу ўйинни жуда кўтаринки кайфият билан кутяпман. 

- “Андижон” ҳам, “Навбаҳор” ҳам чемпионатда керакли натижаларни кўрсата олмаяптилар. Балки бу Кубок финалнинг эффектидир...

- Ҳа, ўйлайманки, бизда ҳам, “Навбаҳор”да ҳам мувозанат тушиб кетди. Шунинг учун бир қанча ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. 

- Кубок финалига тайёргарлик кўришда асосий эътибор нимага қаратиляпти?

- Кубок финалини муносиб ўтказиш, мудофаада мустаҳкам туриш ва ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз зарур, деб ҳисоблайман.

- Бу тарихий ҳамда унутилмас ўйин. Мақсад аниқ ва бундай пайтда ортиқча мотивация ҳам керак бўлмаса керак-а ёки аксинчами?

- Ҳа, катта мотивация менимча ҳеч кимга керак эмас. Шуни айтиш мумкинки, бу фақатгина йил ўйини эмас, футболчининг фаолияти учун ҳам унутилмас бўлиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика