UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  2 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  15 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзларинг кўрдинглар, бугун "Металлург" бизга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятларни юзага келтириш осон бўлмади. Шундай бўлса-да, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда натижага эришдик. Йигитлардан миннатдорман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга жамоамиз номидан алоҳида рахмат айтаман.

- Манучеҳр Сафаров, Диёр Туропов каби футболчиларни ўйин бошиданоқ туширса бўлмасмиди?

- Футболда рақобат керак. Рақобат бор жойда футболчи ўсишга эришади. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Ҳали олдинда узоқ мавсум бор, барчанинг жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб боришимиз зарур. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки яна кимдир захирада қолаверса, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади.

- Билолхон Тошмирзаевнинг алмаштирилишига сабаб нима? У кўрсатган ўйиндан қониқмадингизми?

- Йўқ, уни карточка хавфи бор экани учун алмаштирдик. Жуда кўп вазиятларда иштирок этди. Тошмирзаев тезкор футболчи, биринчи бўлимда унинг тезкорлигидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик.

- Манучеҳр Сафаров иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Нега ўйин бошиданоқ асосий таркибга киритилмади?

- Сафаров етакчи футболчи. Секин-секин жамоамизга мослашиб бораяпти. Ҳали олдинда ундан кўп нарсаларни кутаяпмиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика