

"Дунёнинг энг зўр клубида қолишни хоҳлайман", — дейди Винисиус.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Реал" ва 21 ёшли ўйинчи шартномани 2026 йилга қадар узайтириш борасида келишувга эришишган. Ҳужумчининг маоши 3,2 миллион евродан 10 миллионга қадар ўсади. Винисиуснинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил этади.
Бразилиялик футболчи ўтган мавсум "Реал" таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 16та ассист қайд этди. Ҳужумчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



