Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган
06 ноя 23:55
Янгиликлар
Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган
"Реал" Винисиус Жуниорнинг класикодаги эрта алмаштирувга нисбатан муносабати масаласини ҳал бўлган деб билмоқда.
Винисиус Жуниор Алонсодан узр сўради. Мадрид клуби қанот ҳужумчиси Ла Лигадаги "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) алмаштирилганига кескин муносабат билдирди ва Хаби Алонсо билан қўл бериб кўришмади. Кейинчалик бразилиялик узр сўради, бироқ баёнотида бош мураббий номини тилга олмади.
COPE хабар беришича, Винисиус чоршанба куни жамоадан узр сўраганидан кейин Алонсо билан шахсан суҳбатлашган. "Реал" ўйинчилари ва мураббийлар штаби қанот ҳужумчисининг узрини қабул қилишди - бироқ бразилиялик футболчининг нима учун ижтимоий тармоқлардаги постида бош мураббийни тилга олмагани ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Taъкидланишича, "Реал" футболчилари фикрига кўра, матбуот содир бўлган воқеага жамоа ичидагига қараганда кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар