

“Биринчи гол дарвозамизга қўполлик билан киритилди. Бу вазиятда 100 фоиз ўйин қоидаси бузилган эди. Албатта, биз ўзимиз ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Натижада иккинчи гол бизни “ўлдирди”. Биз ишончсиз ҳаракат қилдик. “Челси” эса аксинча. Биз таваккал қилишга мажбур бўлдик. Рақиб эса қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Тўпни кўп йўқотдик, ўша вазиятларда бизга тажриба етишмади. Индивидуал ҳаракатларда бир қатор футболчилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Совринга даъвогарлик қила оламизми? Ҳозир бундай саволлар беришнинг мавриди эмас. “Челси” жуда яхши кўринмоқда. Улардан ўтиб кетиш қийин”, дейди Венгер.



