UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил" Янгиликлар

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил"

Бу мавсумда бундеслигада бир неча ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Улар орасида Хакан Калханоглу ҳам бор.
Ушбу ёш истеъдод сохиби қисқа муддат ичида футбол жамоатчилигини ўзига қарата олди.
Ямайка терма жамоаси бош мураббийи Винфрид Шефер Калханоглу ҳақида фикр билдираркан, унинг келажаги порлоқ эканини таъкидлаб ўтди.
- Хакан ажойиб ўйинчи. Ундаги ўзига бўлган ишонч ва серғайратлилик менга жуда ёқади. Айниқса, Хакан Калханоглу ижросида жарима тўплари мени ўзига мафтун этган. Ўн тўққиз ёшли йигитчанинг стандартларни бундай ажоиб тарзда амалга ошириши ноодатий ҳодисадир.

Ишонч билан айтишим мумкинки, Калханоглу янги Озилдир. Унга Месут Озил йўлини босиб ўтиши учун яхши бир мураббий керак. Яъни Хакан ўсишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Агар "Гамбург" устози ван Марвейк бу йигитнинг истеъдодини янада ривожлантира олмайдиган бўлса, яхшиси у бирор кучлироқ клуб таркибига ўтиб кетгани маъқул, - деди Шефер.  

Эслатиб ўтишимиз жоиз-ки, Хакан Калханоглу "Гамбург" таркибига ёзда келиб қўшилган эди. Кўрсатаётган ўйини орқали у оз вақт ичида бир неча топ клубларни ўзига қарата олди. Ҳозирда Калханоглуга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика