UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  0 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  86 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

Вилоят кубок эгалари учун Республика кубоги. 1-тур якунланди Янгиликлар

Вилоят кубок эгалари учун Республика кубоги. 1-тур якунланди

Бугун Ўзбекистон Биринчи лигаси учун ўтиш босқичи вазифасини ўтаб берувчи вилоят кубок соҳиблари ўртасида Самарқандда мусобақа бошланди.
Бугун учун икки учрашув белгиланган бўлиб биринчиси "Уз ДОНГ Жу" ва "Боғдон" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Водийликларнинг ўйинда тўла устунлик қилган учрашув  ҳисобда ҳам акс этди.  Биринчи бўлим жамоалар кескин вазиятлар содир этиш борасида унчалик ҳам кўзга ташланмади. Иккинчи бўлимда жиззахликлар ҳисоб 2:1 бўлган вақтда кетма-кет ҳужум уюштириб нафақат ҳисобни тенглаштириш балки олдинга чиқиб ҳам олиши мумкин эди лекин “Уз ДОНГ Жу” дарвозабони маҳорат кўрсатиб бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқарди.  Ҳужумга берилиб кетган “Боғдон” футболчилари натижада кетма-кет жазоланди ва учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйди. Айтиб ўтиш керакки “Уз ДОНГ Жу” нинг барча футболчилари 1997 ва 1998 йилда туғилган ёшлардан иборатдир.

Республика кубоги. Самарқанд
1-тур. 01.11.13 "Локомотив" стадиони
"Уз ДОНГ Жу" (Андижон) - "Боғдон" (Жиззах)  4:1 (1:0) (58 томошабин)
Голлар
: 1-0 Баҳодир Валиев (36), 2-0 Алишер Абдувоҳидов (60), 2-1 Феруз Фарҳодов (68), 3-1 Шохрух Муллажонов (80), 4-1 Алишер Абдувоҳидов (88)
Ҳакамлар: В.Нажафалиев, А.Сидоров, И.Кликунов (барчаси Тошкент) Э.Турсунқулов (Бухоро)
Огоҳлантиришлар: Феруз Фарҳодов (63), Ҳусан Бурхонов (81) (иккаласи ҳам "Боғдон")
"Уз ДОНГ Жу": Бекзодбек Турғунов, Шохрух Эргашев, Хуршид Ҳабибиллаев, Жамолиддин Сирожиддинов, Илёс Турсуналиев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Расул Ташланқулов, Алишер Абдувоҳидов, Шохрух Муллажонов, Баҳодир Валиев, Ислом Урмонов
Захирадан майдонга тушганлар: Усмонали Исманалиев, Жасур Зулунов, Жавоҳир Исамиддинов
"Боғдон": Шароф Элмуродов, Бекзод Боймуродов, Яшин Худойбердиев, Эрали Жўрабоев, Ҳасан Жумаев, Феруз Фарходов, Темур Ёрбеков Хожиакбар Умматов, Шаҳзод Қамбаров, Шаҳзод Омонкелдиев, Ҳусан Бурхонов
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳасан Бурхонов, Жабир Матлабов, Жасур Мансуров
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд)

1-тур учун белгиланган учрашувлардан яна биттаси майдон эгалари “Баҳор-Геолог” ва ёш “бунёдкорчилар” ўртасида бўлиб ўтди.  Сергей Лушан бошқарувидаги меҳмонлар бугунги учрашувда фақатгина хавфли вазият содир этиш бўйича катта устунликка эга бўлди. Натижа эса майдон эгалари учун ижобий якунланди. Биринчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатиб икки голни рақиблари дарвозасига киритган “Бахор-Геолог” иккинчи бўлимда кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Иккинчи бўлимда ёш “бунёдкорчилар”  ҳужумчиси Владислав Нуриев кетма-кет икки вазиятда дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Улуғбек Давлатовнинг жарима майдони ичида дарвоза йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартафар этди. Шундан сўнг яна бир бор Улуғбек Давлатовнинг марказдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Меҳмонлар битта жавоб тўпи киритишган бўлса, Максим Колядин жаримадан ҳисобни яна биттага оширди. Учрашув сўнгги дақиқалар тўлалигича мезбонларга ўтди ва учрашув  3:1 ҳисобида якунланди.


Республика кубоги. Самарқанд
1-тур. 01.11.13 "Локомотив" стадиони
"Баҳор-Геолог" (Самарқанд) - "Бунёдкор" (Тошкент)  3:1 (2:0) (213 томошабин)
Голлар:
1-0 Юнус Суюнов (17), 2-0 Юнус Суюнов (37), 2-1  Владислав Нуриев (86), 3-1 Максим Колядин (90)
Ҳакамлар: Э.Турсунов (Бухоро), Ш.Қаюмов (Жиззах), А.Буров (Бухоро), И.Абдулаков (Тошкент вил)
Огоҳлантиришлар: Исрофилжон Маматқулов (72) , Миржалол Жабборов (78)
"Баҳор-Геолог": Анвар Исмоилов, Рафаелъ Баласалян, Фурқат Раҳмонов, Юнус Суюнов, Жасур Жамшидов, Икромжон Исломов, Марат Ахремов, Исрофилжон Маматқулов, Миржалол Жабборов, Санжар Акрамов, Максим Колядин
Захира: Жўрабек Абдурасулов, Илёсжон Искандаров, Бекзод Ҳамдамов, Арташес Бабаян, Сардор Мамасолиев, Маъруфжон Қодиров, Анвар Носиров
"Бунёдкор": Аббос Ўлмасбеков, Шаҳбоз Тожибоев, Линар Габдурафиқов, Даврон Мамажонов, Георгий Погосов, Элбек Равшанов, Зарбулла Умаров, Иброҳим Ғофуров, Владислав Нуриев, Дилшод Аҳмадалиев, Фарҳод Номозов
Захирадан майдонга тушганлар: Суннат Абдуллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Улуғбек Давлатов
Назоратчи: Р.К. Қоратаев (Тошкент вилояти)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика