

Турнир 5-12 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда барча вилоят, шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси Кубоги соҳибига айланган жамоалар иштирок этиши мумкин. Ғолиб жамоа биринчи лигага йўлланма берувчи “пулька” баҳсларида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча турнирда нечта иштирокчи қатнашиши маълум эмас. Аниғи шуки, ПФЛ мазкур мусобақа учун клубларнинг бадал пулини 2 100 000 сўм қилиб белгилаган.



