Виллиан: “Барселона? Келажагимни “Челси”да кўраяпман”
13 янв 2019 10:04
Янгиликлар
Виллиан: “Барселона? Келажагимни “Челси”да кўраяпман”
Лондоннинг “Челси” клуби футбочлиси Виллиан АПЛ 22- турида “Ньюкасл” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик футболчи учрашувда ғалаба голи муаллифи бўлди.
“АПЛда оддий ўйинлар бўлмайди. Биз яратилган вазиятларни голга айлантириш борасида ишлашимиз лозим. “Ньюкасл”га қарши беллашувда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Аммо кейинги ўйинларда бу хатоларимизни тўғрилай оламиз, деб ўйлайман. Муҳими бу баҳсда характер кўрсатиб, уч очкони қўлга киритдик.
“Барселона”га ўтишими ҳақидаги гап сўзлар? Мен газеталарни ўқимайман. Нима ҳақида гапираётганингизни тушунмадим. Менинг келажагим “Челси”да”, дея Виллианнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BTSport.
Жорий мавсумда 30 ёшли бразилиялик футболчи АПЛнинг 21 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 марта жамоадошларининг голларига ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар