Вилли Саньоль "Бордо" бош мураббийи этиб тайинланди
Aziz Tukhtamuradov
23 май 2014, 18:58
"Бавария" жамоасининг собиқ футболчиси Вилли Саньоль "Бордо" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Аввалига "Бордо" вакиллари ушбу лавозимда Зинедин Зиданни кўришни истаётган эдилар. Лекин, у мадридликлар сафини тарк этишни истамади. Якунда эса, Саньол билан икки йиллик шартнома имзоланди.