Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди"
		
		14 апр 2022 23:38
        Янгиликлар	
	 
				 
				Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди"
Ўйиндан сўнг, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кимга қанақа билмадим-ку, лекин менга ўйин жуда ёқди. Ҳаммаси яхши бўлди. Кўплаб вазиятларни яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳаттоки, иккинчи голни ҳам урдик. Нимага ҳисобга олишмади, ҳайронман. Кўрсатган ўйинлари учун ҳамма футболчиларга раҳмат айтаман. Барчаси майдонда ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан ўйинда йигитларимиз бироз бўлса ҳам маҳоратини кўрсатишди. Рақиб эса биргина имкониятдан фойдаланиб кетди. Меҳмонларга жиддий ҳужум уюштиришга имкон бермадик.
Бир сўз билан айтганда, учрашувни яхши ўтказдик. Кўриниб турибдики, йигитларимиз максимал даражада ҳаракат қилдилар. Бундан кейинги учрашувларимиз ҳам шундай ўтса, ҳаммаси яхши бўлади.
Мен ўйиндан қониқдим, натижадан эмас. Биз ютишимиз керак эди. Бизга очко муҳим эмас, энг асосийси, гуруҳдан чиқдик. Мана шу натижа. “Сўғдиёна”ни “Янгиер” билан ўзаро ўйини бор. Агар ўша ўйинда дуранг бўлса, биз биринчи ўрин билан чиқамиз. Мабодо, “Сўғдиёна” ютадиган бўлса, биз иккинчи ўрин билан чиқамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гуруҳдан чиқдик. Ўзинглар ҳам ҳисоб-китоб қилиб кўринглар. Ёки бизни ҳали гуруҳдан чиқмади, деб ўйладингларми?", -дейди Виктор Кумиков.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар