UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Салоҳ "Интер" билан ўйинни ўтказиб юборади. Вингер "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ қайдномасига киритилмади  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди”

Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.




- Бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, ҳужумда имкониятлар юзага келишини кутишимиз, рақибга босим уюштиришимиз керак эди. Мудофаа чизиғидаги ягона хато ва бир футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди, - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан олдин рақиб қай даражада ўрганилганди?

- Барча рақибларни ўрганамиз. Ижрочилик маҳорати ҳам керак, фақатгина рақибни ўрганишнинг ўзи етарли эмас. Умуман олганда, ўша бурчак зарбаси ижро этилган паллада адашмаганимизда, вазият бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Бир ҳимоячимиз тўпни ўтказиб юборди, бири эса рақибини кўздан қочирди. Бу эса ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Кейинчалик фақат дурангга имконият бўлди, аммо четлатишдан кейин вазиятни янада чигаллаштирди. Аслини олганда, футболчиларимиз кутилганидек ўйин кўрсата олишмади, дербида, “Навбаҳор”га қарши учрашувда агрессивликни ошириш талаб этиларди. Лекин кўрганингиздек, керакли даражада ўйин кўрсата олмадик. Ўйин учун тузган режаларимизда футболчиларга айтган нарсаларимизни майдонда бажара олмадик.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика