UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  17 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга қадар футболчиларнинг руҳий ҳолати яхши эмас эди. "Хоразм"дан учралган мағлубиятдан сўнг барчада катта босим борлиги кўриниб турганди. Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлади. Буни бугун кўрдик. Майдонда ўйинимиз ўхшади, деб ўйлайман. 

Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Яратилган вазиятларга қарасак, кам гол урдик. Жамоамиз ёмон футболчилардан иборат эмас. Улар орасида ҳали аввал бирга ўйнамаган футболчилар бор. Шу боис вақт керак. Қаердадир ўхшайди, қаердадир ўхшамайди. 

Рақиб билан бизнинг фарқимиз маҳоратли футболчиларда. "Арал Самали" уйида исталган жамоага қаршилик кўрсата олади. Таркибида жуда яхши футболчилар бор.  

Шаҳбоз Эркинов тажрибали футболчи. У қандай ўйнашни яхши билади. Аввалги ўйинларга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди", – деди Кумиков.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика