Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик"
31 июл 2021 22:57
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик"
"Биринчи бўлимда биз истаган ўйин чиқмади. Олдинги сафар жамоа Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб қайтганди. Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирдик. Айрим футболчиларни алмаштирдик. Гол уриш учун кўпгина вазиятлар яратдик. Биз учун ғалаба тўпи етишмади.
"Андижон"га биринчи маротаба келганимда карантин пайти эди. Аслида бошқа ишларим билан Ўзбекистонга келгандим. Мендан жамоага ёрдам беришни сўрашганди. Иккинчи маротаба менга расмий таклиф юборишди. Ҳозир вазият бошқа. Нимадир қила олишимизга, олдимизда турган вазифани бажара олишимизга умид қиламан.
Легионерлар ҳали тўлиқ киришиб кетгани йўқ. Узоқ йўл босиб келишган. Таркибга бошқа футболчилар олмаймиз. Иккинчи даврани шу футболчилар билан ўтказамиз",- дейди Виктор Кумиков.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар