Виктор Кумиков: "Барчага ўйнаш имкониятини бердик"
25 июл 2022 12:10
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Барчага ўйнаш имкониятини бердик"
“Андижон” – “Қизилқум” (3:2) ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мазкур назорат учрашувида биринчи навбатда ўйин амалиётига эга бўлиш учун барчага ўйнаш имкониятини бердик. Вазифани тўлиқ бажардик. Ғалабага бўлган ҳиссиётимиз бизга ютуқ олиб келди.
“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, Суперлига жамоаси ўз олдига совриндор бўлишни мақсад қилган. Яхши рақиб. Ажойиб ўйин кўрсатишди. Фақат биз юзага келтирган имкониятлардан фойдаландик.
Селекция ишларидаги режаларимиз хусусида гапирсам, агар бизнинг футболчиларимиздан юқори савиядаги ижрочи бўлса, таклиф қиламиз. Шунчаки, оддий ўйинчиларни олмаймиз. Ҳозирча Суҳроб Бердиев жамоамиз аъзосига айланди”, - деди Кумиков.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар