Виктор Жалилов собиқ жамоасига қайтди
15 янв 2020 11:38
Янгиликлар
Виктор Жалилов собиқ жамоасига қайтди
Мураббий сифатида ўз вақтида “Пахтакор”, “Машъал”, “Навбаҳор” каби жамоаларда фаолият юритиб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган Виктор Романович орадан 15 йил вақт ўтиб яна собиқ жамоаси – “Машъал” клубига қайтди.
68 ёшли мураббий 2005 йили “газчилар”нинг ўша вақтдаги раҳбари Баҳром Давлатовнинг таклифига биноан “Машъал”га келганди ва шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоа билан 2-ўринни эгаллаб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган. Хабарингиз бор, ҳозирда “Машъал” бош мураббийи сифатида “А” лицензиясига эга бўлган Асрор Алиқулов фаолият юритмоқда. Ушбу мураббий ўз вақтида Виктор Жалилов қўли остида ўйнаганини инобатга олиб айтадиган бўлсак, катта эхтимол билан Алиқулов – Жалилов тандеми “Машъал”ни янги мавсумга тайёрлайди.
Виктор Романович 2019 йилнинг бошида “Андижон”га маслаҳатчи мураббий сифатида таклиф этилиб, кейинчалик қисқа муддат ичида клубдан кетганди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса Тошкентнинг “Локомотив” клубида Самвел Бабаянга яқиндан кўмаклашди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар