UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:2 (матнли трансляция)  40 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  10 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим”

Теглар :  Виктор Жалилов
Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Машъал” ва “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди





- “Машъал” жанговар, яхши шаклланган жамоа, таъбир жоиз бўлса, “чақилмас ёнғоқ”. Бугунги дуранг адолатли бўлди. Мезбонлар имкониятларга эга бўлишди, дарвозабонимиз қутқарди. Биз уюштирган ҳужумлар пайтида эса “Машъал” посбони ишончли ҳаракат қилди. Умуман олганда, майдонда яхши кураш кечди, - дейди Виктор Жалилов.

- Азимжон Аҳмедов нега алмаштирилди?

- У оғир ўтган касалликдан сўнг энди-энди аввалги формасига қайтмоқда, тўлиқ икки бўлим тўп тепишга кучи етмаслиги тушунарли. Шу боис, уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Бугунги ўйинда сизни қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими?

- Албатта, натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим. Лекин “Машъал” ҳам ютуқ учун астойдил ҳаракат қилди. Майдон эгалари таркибида ўзгаришлардан кейин улар фаолликни оширишди, тўпга кўпроқ эгалик қилишди. Бизда ҳам, вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун имкониятлар бўлди. Мени қаноатлантирмагани – ҳужумларнинг сўнгги паллада якунланмай қолиши, гол урганимизда, ғалаба қозонардик.

- Даврон Ҳошимов четлатилди ва энди кейинги ўйинда жамоага ёрдам беролмайди...

- Афсуски, шундай. Нима ҳам қила олардик, ҳакам шундай қарор чиқарган экан, кўнишдан ўзга чора йўқ.

- Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган футболчиларнинг йўқлиги нечоғли билинди?

- Қувондиқ Рўзиев ва Коста Гуттинер бошланғич таркиб футболчилари. Албатта, ҳар бир футболчи жамоа механизмига ўз улушини қўшади, агар бу икки футболчи ҳозир сафимизда бўлганида, ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

- 5 футболчи алмаштириш имкони бўлатуриб, захирадан фақат 3 ўйини майдонга туширдингиз. Бу асосий таркибда ўйнаганларнинг ҳаракатларидан қониққанингизни билдирадими?

- Ўйиннинг бориши шуни тақозо этди, футболчиларни алмаштиришга эҳтиёж сезилмади. Баъзан захирадан тушганларнинг ўйинга киришиб кетишлари осон бўлмайди.

- “Навбаҳор” кучли бешликка кира оладими?

- Бу осон бўлмайди, учрашувларда очко йўқотиш вазиятни янада оғирлаштиради. Лекин кураш ҳали олдинда, турнир жадвалидаги зичлик сақланиб турибди, демакки, умид бор. Бунинг учун ғалаба қозониш керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика