Виейра Италия ТЖнинг Евро-2020'даги имкониятларини баҳолади
17 июн 2021 20:05
Янгиликлар
Виейра Италия ТЖнинг Евро-2020'даги имкониятларини баҳолади
Франциялик собиқ футболчи Патрик Виейра Италия термасини Евро-2020 ғолиблиги учун давогарлигига шубҳа қилмоқда.
“Ўйлашимча, италияликларнинг дастлабки икки учрашуви қийинчликсиз ўтди. Албатта, майдонда рақиб устидан ғалаба қозонишинг керак, аммо ҳали ҳам бу жамоанинг охиригача боришига шубҳа қиламан.
Менимча, италияликлар етарлича интенсив, кучли ва тез ўйнай олишмайди, ҳужумлари ҳам кескин эмас. Италияни мусобақа ғолиблиги учун давогар сифатида санашга ҳали эрта”, дейди Виейра.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини шогирдлари дастлабки 2 турда йирик ғалабаларга эришиб, биринчи бўлиб плей-офф босқичига йўл олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар