UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  3 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди Янгиликлар

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди

Виарежо карнавали - Италиядаги энг қизиқ байрамлардан бири. Ушбу тадбирда шаҳар бўйлаб йирик қўлбола ҳайкаллар ҳаракатланади.

Карнавалда жаҳондаги ижтимоий муаммолар мавзусида ҳайкаллар яратилади. Бу йил асосий мавзулар атроф-муҳит, муҳаббат ва замонамиз рамзлари бўлди.


Айни дамда замонамиз қаҳрамони, сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири, Инстаграм қироли ва Италия чемпиони ким? Тўппа-тўғри, Криштиану Роналду. Унинг улкан ҳайкали Виарежо кўчаларидан олиб ўтишди.

Бир қарашда Криш темирдан тайёрланган деб ўйлашингиз мумкин, аммо ундай эмас, бу ҳайкални ясаш учун шаклини ўзгартириш осон бўлган махсус қоғоз ва картондан фойдаланилган. Ҳайкал Роналдунинг барча машҳур ҳаракатларини такрорлаши ва хатто оғзини очиши мумкин. Яратувчилар бу қайси мавзуда эканлигини кўрсатиш учун IDOL сўзини қўшиб қўйишди.

Агар ушбу йирик Криштиануни кўришни истасангиз ҳали ҳам сизда бу имконият мавжуд. Уни 15, 20, 23 ва 25 февраль кунлари Виарежо кўчаларига олиб чиқишади. Роналду билан бирга Гретта Тунберг ва Дональд Трамп ҳайкаллари ҳам карнавалдагиларга намойиш этилади.


Виарежо (Флоренциядан 100 км узоқликда) карнавали 1873 йилдан бери ўтказилиб келинади. Ўша йилларда ўзига тўқ, бой инсонлар карнавал араваларида кўчаларда сайр қилишни хоҳлашган эди. Камбағаллар эса вазиятдан фойдаланиб қолиш учун кийимини ўзгартириб, маҳаллий "миллионерлар" ва сиёсатчилар устидан кулишганди.


Карнавал юқори кайфиятда ўтгани учун шаҳар ҳукумати ғояни қўллаб-қувватлашган. Жорий йил 147-карнавал ўтказилмоқда. Фестивал рамзи - масҳарабоз Бурламакко. Ушбу қаҳрамон 1930 йил рассом Умберто Бонетти томонидан ўйлаб топилган.


Футбол мавзуси Виарежога бегона эмас: 2006 йилда кўчаларда жаҳон кубогини кўтарган Марчелло Липпи ҳайкали олиб ўтилган. Эътиборингизга ушбу карнавалда намойиш этилган бошқа ҳайкал суратларини тақдим этамиз.






Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика