"Вест Хэм" Манчини номзодидан воз кечган экан

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2017
"Зенит" устози Роберто Манчинига қизиқиш билдирган "Вест Хэм" раҳбарияти унинг номзодидан воз кечган экан.

Манчини "Вест Хэм"да ҳар йили 15 млн. фунт ишлаб топмоқчи эди, айни дамда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо йилига шунча маош олади. Шу билан бирга мутахассис Италияга бориб келиш учун 52та бизнесс-класс рейси ва яна 10та шахсий самолётлик рейс талаб қилди.

Натижада "болғали жангчилар" Манчини вариантидан воз кечишди ва Дэвид Мойесни танлашди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun