UZ

"Вест Хэм" Лингардни тўлақонли асосда харид қилиши мумкин Янгиликлар

"Вест Хэм" Лингардни тўлақонли асосда харид қилиши мумкин

"Вест Хэм"да ижара асосида ҳаракат қилаётган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард Лондон клубида қолиши мумкин.

Лондон клуби англиялик футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи ва у билан тўлақонли асосда шартнома имзоламоқчи.

28 ёшли ўйинчининг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Лингард жорий мавсум "Вест Хэм" либосида 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика