"Вест Хэм" "Лилль" ярим ҳимоячиси учун 38 млн евро таклиф қилди

Alisher
16 июл 2022, 12:27
"Вест Хэм" "Лилль" ярим ҳимоячиси Амаду Онана билан шартнома имзоламоқчи.

Англия клуби 20 ёшли бельгиялик учун бонусларсиз 38 миллион евро таклиф қилди.

"Лилль" таклифга розилик билдириш ва футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда.

Онана "Лилль"га ўтган ёзда "Гамбург"дан ўтган эди. Ўйинчи ўтган мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›