UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Веско Стешевич: "Рости меҳмонлар сардори нега четлатилганини тушунмадим" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Рости меҳмонлар сардори нега четлатилганини тушунмадим"

Coca-cola Суперлига 6-тури доирасидаги “Металлург” – ОКМК (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Учрашувни рақиб кутмаган тарзда, шиддатли бошладик. Ўйин бошидаёқ яхши вазиятлар яратдик. Гол уришимиз ҳам мумкин эди. Дарвоза устуни рақибнинг жонига оро кирди. Рақиб ўйинчиси четлатилган ҳолатгача ҳам биз устунликка эга бўлиб тургандик. Рости меҳмонлар сардори нега четлатилганини тушунмадим. Қайсидар жамоанинг майдонда камчилик бўлиб қолишини тўғриси ёқтирмайман. Шунингдек, менга биринчи таймда киритган голимизни ҳам нега ҳисоблашмаганлиги номаълумлигича қолди.

Биз бундан олдинги кубок учрашувини айнан дерби учун қурбон қилгандик. Бугун қароримиз тўғри бўлганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Асосий таркибни асраганлигимиз бугун ўз сўзини  айтди.

-  Янги клубингиздаги фаолиятингизни иккита дуринг билан бошлагандингиз. Мазкур учрашув олдидан шогирдларингизга қандай кўрсатмалар бергандингиз?

-  Менда футболчилар билан мулоқот қилиш учун вақт етарли бўлди. Уларнинг имкониятларини синчковлик билан кузатдим. Қолаверса, йигитлар вилоят дербисини ютишни жуда исташаётганлигини кўрдим. Менимча, бундан ортиқроқ мотивация бўлмаса керак. Футболчиларимиз ўзларининг потенциал имкониятларини тўлиқ намойиш этишди. Янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Бу футбол. Акси ҳам содир бўлиши эҳтимоли йўқ эмасди. Янги жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг, жуда кўп маълумотларга эга бўлдим. Уларни ўрганишга, таҳлил этишга ҳам улгурдим. Биринчи учрашувга нисбатан менда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлди.  Афсуски, энди ритмга кириб бораётган пайтимизда баъзи ўйинчиларимиз терма жамоаларга жалб этиляпти. Бу албатта клубдаги ишларимизга ўзгартиришлар киритишимизга  олиб келади. 

-  Айрим ўйинчилар, хусусан Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Марко Обрадовичларнинг жисмоний ҳолати ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик. Улар чарчаб қолишмадими бугун?

-  Бу савол сизда нима учун туғилганини билмайман. Забиҳиллонинг майдонда бажараёрган иш ҳажмини тасаввур қилаяпсизми? Ўринбоевдаги фойдали иш коэффиценти жуда юқори. Табиийки, ўйин охирига келганда толиқиш бўлади. Бироқ шогирдларимнинг жисмоний тайёргарлигидан кўнглим тўқ, айниқса Забиҳиллонинг жамоамиздаги етакчилик ролини алоҳида эътироф этган бўлардим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика