Веско Стешевич: "Нимели? Ҳеч нарса дея олмайман"
15 июн 2024 00:15
Янгиликлар
Веско Стешевич: "Нимели? Ҳеч нарса дея олмайман"
– Ўйин ҳақида
– Бугун "Бунёдкор" шу таркибда майдонга тушишини таҳмин қилгандик. Биринчи бўлим учун тайёрлаган режамиз ўхшамади. Шу сабабли ҳам "Бунёдкор" биринчи 45 дақиқаликда устунлик қилди. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдим ва иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришни уддасидан чиқдик. Устунликни қўлга олиб, бир неча вазиятлар яратгандик, аммо буни уддалай олмадик. Бу бизнинг камчилигимизга айланиб қолди.
– Бобан Жоржевич кетишига нима сабаб бўлди?
– Бу ҳақида ҳозир гапиришни истамайман. Раҳбарият билан суҳбатдан сўнг икки томон рўзилигига кўра шартномани бекор қилишга қарор қилдик.
– Ёзги трансферлар ойнасидаги режа қандай?
– Ёзги танаффусгача 3 та ўйин бор. Кейин кўрамиз.
– Нимелининг "Металлург"га келиши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
– Мен аниқ билмайман. Бу ҳақида ҳам ҳеч нарса дея олмайман. Бундай хабарларни ОАВга агентлар берган бўлиши мумкин. Нимели ҳақида бирор тафсилот менга маълум эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар