UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  14 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  2 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  3 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  15 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  46 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8

Веско Стешевич: "Металлург" энг ёмон ўйинини ўтказди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Металлург" энг ёмон ўйинини ўтказди"

Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасида "Насаф" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич фикрларини билдирди.



- Илк навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман, улар бунга лойиқ эди. Бугун биз ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Бу ушбу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлса керак. Баҳсни жуда ёмон бошладик. Аммо ўйин давомида аста-секинлик билан ўзгартиришлар киритишга интилдик, бироқ бу амалга ошмади. Албатта, баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ Шойқуловнинг йўқлиги таъсирини ўтказди. Шунингдек, Ўринбоев майдонни тарк этгани ҳам бизга катта таъсир қилди. Ушбу футболчилар биз учун жуда муҳим. Лекин жамоа бир ёки икки футболчига боғланиб қолиши - жуда ёмон. Айрим футболчилар ўзларини кўрсатиш учун ҳаракат қилган бўлишлари мумкин, бироқ умуман олганда биз жуда-жуда ёмон ўйнадик. Чунки кўплаб футболчилар ўзларининг даражасидан пастроқ ҳаракат қилишди. Шу сабабли "Насаф"нинг ғалабасини адолатли деб ҳисоблайман ва улар янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қилишлари мумкин бўлганди деб ўйлайман.

- Ўринбоевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Эртага уни тиббий текширувлардан ўтказамиз. Умид қиламанки, жароҳат жиддий эмас. Албатта, бироз қўрқинчли ҳолат, лекин барчаси яхши бўлишига ишонамиз.

- "Металлург" олдингиларига қараганда кучсизроқ ўйнади.

- Айтганимдек, айрим футболчиларимнинг йўқлиги, Ўринбоевнинг жароҳат олиши таъсир қилди. Баъзи футболчиларнинг бугунги ўйинлари умуман ёқмади. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика