UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  68 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 15-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақиблар ўйинни яхши бошлашди. Бироқ гол ўтказиб юборгандан кейин барча ишни бошидан бошладик. Ўтказиб юборилган голдан кейин эътиборни бироз йўқотдик. Чунки ўртада қизил карточкали вазият бўлди. Унга ҳам режани ўзгартиришимиз керак эди. Бу жараён жуда узоқ кечди ва йигитларнинг концентрациясига жиддий таъсир ўтказди. Стандартдан гол ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйинни ўз томонимизга оғдириб олдик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Вазиятлар бўлди. Шахзод Ғофурбеков яхши имкониятни голга айлантира олмади. Бироқ шунда ҳам кучли рақиб фонида ёмон кўринганимиз йўқ. Иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик ва рақибларга босим ўтказдик. Рақибларда чемпион таркиб бор, лекин ўйин бобида улардан қолишганимиз йўқ. Бу 90 дақиқа мобайнида муносиб курашган футболчиларим учун катта мақтов. Сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Бу орқали бемалол футболчиларимни мақтасам бўлади. Ўйин бобида ҳам бир очкога муносиб эдик. Рақибларни ҳам табриклайман, уларнинг таркибида сифатли футболчилар жуда кўп. Улар ўз олдига қўйилган мақсад учун охиригача курашишади. 

- Шахзод Неъматжоновни биринчи бўлимда алмаштиришдан мақсад нима эди?

- Сабаби жароҳат. У жаҳон чемпионатида орттириб олган жароҳатини қайталаб олди. Жиддий эмасми? Билмасам. Ҳали ҳам якуний ҳулосани кутяпмиз. Агарда у ростдан ҳам эски жароҳатини қайталаб олган бўлса, бу жиддий бўлиши мумкин. 

- Йўқотилган бу очко "Навбаҳор" учун чемпионлик курашида катта таъсир ўтказиши мумкин. Ўз навбатида "Металлург" чемпионликка курашаётган "Пахтакор", "Насаф" ёки бошқалардан ҳам очко тортиб олиши мумкинми?

- "Пахтакор", "Насаф" ёки "Нефтчи"нинг юқори ўринлар учун курашаётгани яхши ҳолат. Тўғрисини айтсам, буни кузатмайман. Эътиборни ўз жамоамга қаратганман. Қайси ўйинларда очко ололишимизни кўряпман. "Навбаҳор"дан олинган очко эса олтинга тенг. Агарда имконият бўлса, балки, очко олармиз, бунга уриниб кўрамиз ҳам. Биз билан ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз бугун қандай ўзимизни кўрсатган бўлсак, шундай ўйнаймиз. 

- Жамоага келиб қўшилган икки нафар эронлик футболчининг ҳолати қандай? Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Бизда жамоа бор ва уларнинг бугунги ўйинидан барчамиз қониқдик. Биз барчамиз бир оиламиз ва бир-биримиздан мамнунмиз. Бугун янгиларга қийин бўлди. Улар биринчи марта жамоада ўйнашди. Бу ҳам осон эмас, узоқ вақт шуғулланишмаган. Уларда май ойида мавсум тугаган. Бу ерга уларнинг бири касал бўлиб келди, иккинчиси эса кечроқ келди.

- Бектемир Абдуманнонов ва Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг қайдномада бўлмагани ҳақида нима дейсиз.

- Қайдномада бўлмаса ҳам улар жамоада. Барчасини назорат қиляпмиз ва ўйинга керакли футболчиларни қайдномага киритамиз. Йигитларга айтганман, қайдномага кирмаса ҳам, улар барчасини тушуниши керак. Чунки барчаси рақибнинг ўйин услубига боғлиқ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика