UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 15-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақиблар ўйинни яхши бошлашди. Бироқ гол ўтказиб юборгандан кейин барча ишни бошидан бошладик. Ўтказиб юборилган голдан кейин эътиборни бироз йўқотдик. Чунки ўртада қизил карточкали вазият бўлди. Унга ҳам режани ўзгартиришимиз керак эди. Бу жараён жуда узоқ кечди ва йигитларнинг концентрациясига жиддий таъсир ўтказди. Стандартдан гол ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйинни ўз томонимизга оғдириб олдик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Вазиятлар бўлди. Шахзод Ғофурбеков яхши имкониятни голга айлантира олмади. Бироқ шунда ҳам кучли рақиб фонида ёмон кўринганимиз йўқ. Иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик ва рақибларга босим ўтказдик. Рақибларда чемпион таркиб бор, лекин ўйин бобида улардан қолишганимиз йўқ. Бу 90 дақиқа мобайнида муносиб курашган футболчиларим учун катта мақтов. Сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Бу орқали бемалол футболчиларимни мақтасам бўлади. Ўйин бобида ҳам бир очкога муносиб эдик. Рақибларни ҳам табриклайман, уларнинг таркибида сифатли футболчилар жуда кўп. Улар ўз олдига қўйилган мақсад учун охиригача курашишади. 

- Шахзод Неъматжоновни биринчи бўлимда алмаштиришдан мақсад нима эди?

- Сабаби жароҳат. У жаҳон чемпионатида орттириб олган жароҳатини қайталаб олди. Жиддий эмасми? Билмасам. Ҳали ҳам якуний ҳулосани кутяпмиз. Агарда у ростдан ҳам эски жароҳатини қайталаб олган бўлса, бу жиддий бўлиши мумкин. 

- Йўқотилган бу очко "Навбаҳор" учун чемпионлик курашида катта таъсир ўтказиши мумкин. Ўз навбатида "Металлург" чемпионликка курашаётган "Пахтакор", "Насаф" ёки бошқалардан ҳам очко тортиб олиши мумкинми?

- "Пахтакор", "Насаф" ёки "Нефтчи"нинг юқори ўринлар учун курашаётгани яхши ҳолат. Тўғрисини айтсам, буни кузатмайман. Эътиборни ўз жамоамга қаратганман. Қайси ўйинларда очко ололишимизни кўряпман. "Навбаҳор"дан олинган очко эса олтинга тенг. Агарда имконият бўлса, балки, очко олармиз, бунга уриниб кўрамиз ҳам. Биз билан ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз бугун қандай ўзимизни кўрсатган бўлсак, шундай ўйнаймиз. 

- Жамоага келиб қўшилган икки нафар эронлик футболчининг ҳолати қандай? Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Бизда жамоа бор ва уларнинг бугунги ўйинидан барчамиз қониқдик. Биз барчамиз бир оиламиз ва бир-биримиздан мамнунмиз. Бугун янгиларга қийин бўлди. Улар биринчи марта жамоада ўйнашди. Бу ҳам осон эмас, узоқ вақт шуғулланишмаган. Уларда май ойида мавсум тугаган. Бу ерга уларнинг бири касал бўлиб келди, иккинчиси эса кечроқ келди.

- Бектемир Абдуманнонов ва Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг қайдномада бўлмагани ҳақида нима дейсиз.

- Қайдномада бўлмаса ҳам улар жамоада. Барчасини назорат қиляпмиз ва ўйинга керакли футболчиларни қайдномага киритамиз. Йигитларга айтганман, қайдномага кирмаса ҳам, улар барчасини тушуниши керак. Чунки барчаси рақибнинг ўйин услубига боғлиқ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика